Yak. Apr 28th, 2024

Хусусан, 21-умумий ўрта таълим мактаби саҳнасида, 6-ахборот технологияларга ихтисослаштирилган мактаб ижодий жамоаси ҳамкорлигида буюк аждодимизнинг 580 йилигига бағишланган бадий тадбир ўтказилди.

 

“Алишер Навоий-маънавиятимиз султони” шиори остида ўтказилган тадбирда давлат арбоби, забардаст шоир ва олим ҳаётига оид саҳна кўринишлари, шеърлар, ғазаллар ва ғазалларга битилган куй ва қўшиқлар янгради.

 

Тадбирда иштирок этган Қўқон шаҳар ҳокимлиги, Маънавият ва маърифат маркази, Халқ таълими бўлими мутасаддилари Алишер Навоийнинг жахон цивилизацияси ривожига қўшган ҳиссаси, туркий халқлар маданияти ва маънавиятига кўрсатган улкан таъсири хусусида маъруза қилдилар.

 

Тадбирда шаҳримиз мактабларида ўтказилган “Алишер Навоий ҳаёти ва ижодий мероси – ёшлар қалбида” мавзусидаги танловнинг шаҳар босқичида ғолиб бўлган мактаблар вакилларига эсдалик совғалари топширилди.