Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти
Pay. Dek 5th, 2024
Қўқон ҳокими М. а. УсмоновҚўқон шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Уcмонов мутасаддиларга маҳаллаларда фуқароларнинг ижтимоий муаммоларини ҳал этиш бўйича тизимли ишлаш, аҳолининг бандлигини таъминлаш, кичик бизнес, касаначилик ва ҳунармандчиликка йўналтириш, имтиёзли кредитлар билан таъминлаш бўйича вазифалар белгилаб берди.

Шунингдек, шаҳар ҳокими қарияларга пенсиялар, ногиронлиги бўлган шахсларга нафақалар, боғча ва мактабларни фаолияти учун зарур маблағлар манбаи бўлган бюджет тушумларини таъминлаш, ноқонуний фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича кўрсатмалар берди.

«Ер-мулк солиғидан тушадиган маблағлар маҳаллалардаги йўлларни таъмирлаш, газ,сув, электр, канализация тармоқларини ўтказиш ва янгилашга сарфланишини аҳолига тушунтириш лозим»- деди Маруфжон Усмонов.

Click to listen highlighted text!