Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов Марказий деҳқон бозоридаги озиқ-овқат ярмаркасида аҳолига етказиб берилаётган маҳсулотлар ассортименти, сифати ва нарх-наволарини ўрганди.
Маруфжон Усмонов тадбиркорлар ва ҳаридорлар билан суҳбатда бўлиб, мутасаддиларга аҳолига сифатли ва ҳамёнбоп маҳсулотлар етказиб бериш, маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг савдо расталарини кўпайтириш бўйича вазифалар белгилаб берди.
Шаҳар ҳокими тадбиркорлар назорат касса аппаратларидан фойдаланиши ва ҳаридаоррларга ҳарид учун чек бериши шарт эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.