Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов марказий деҳқон бозорида озиқ-овқат ярмаркаси фаолияти, асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ассортименти ва нарх-наволарини назоратдан ўтказди.

Шаҳар ҳокими бозор ҳудудида фаолият юритаётган тадбиркорлар, маҳсулотларини таклиф этаётган фермер ва деҳқон хўжаликлари вакиллари ҳамда ҳаридорлар билан суҳбатда бўлди.

Мутасаддиларга нарх-наволар барқарорлигини таъминлаш, аҳоли ва тадбиркорлар учун муносиб шароит яратиш юзасидан кўрсатмалар берилди.