Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, секторлар раҳбарлари, таълим, маҳалла тизими мутасаддилари иштирокида маҳаллаларда ижтимоий-сиёсий муҳитни янада яхшилаш, мамлакатимизда бўлиб ўтаётган муҳим сиёсий жараёнлар мазмун-моҳиятини аҳолининг кенг қатламларига етказиш, фуқароларнинг ижтимоий муаммоларини ҳал этиш бўйича кўрсатмалар берди.
Қўқон шаҳар прокурори Улуғбек Ҳамдамов, Қўқон шаҳар ички ишлар бошқармаси бошлиғи, подполковник Нуруллохон Султоновлар ҳам кун тартибидаги масалалар бўйича ўз мулоҳазаларини билдирдилар.