Pay. Okt 5th, 2023

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон усмонов маҳалла тизими мутасаддиларига аҳолининг ижтимоий муамолларини ҳал этиш, фуқаролар бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берди.

 

Шаҳар ҳокими аҳоли ўртасида коммунал тўловларни ўз вақтида амалга ошириш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш лозимлигини таъкидлаб ўтди.

 

“Ер-мулк солиғидан қарздорлиги бўлмаган маҳаллаларнинг йўл, коммуникация ва бошқа муаммолари тезкорлик билан ҳал этиб берилади” – деди Маруфжон Усмонов.

 

Йиғилишда маҳаллаларда ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва хотин-қизлар фаоллари фаолиятини самарали ташкил этиш билан боғлиқ масалаларга ҳам эътибор қаратилди.