Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов мамлакатимизда ўтказилиши режалаштирилаётган мухим сиёсий тадбир олдидан шаҳримизни обод этиш, оқшом пайтларида Ўрда майдонида ҳордиқ чиқараётган ҳамшаҳарларимизга қулайлик туғдириш мақсадида олиб борилаётган кўкаламзорлаштириш ишларини кўздан кечирди.

🌳 Шаҳар ҳокими майсазорлар ва гулзорларга манзарали экин ва гуллар кўчатларини ўтказиш, носоз йўлакларни таъмирлаш, амфитеатр саҳнаси қопламасини текислаш, атрофидаги декорацияларни янгилаш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берди.