Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти
Pay. Okt 10th, 2024

Бир аср аввал моҳир ҳунармандлар томонидан тўқилган машхур Қорабоғ гилами, Озарбайжон аёлларининг ипакдан тўқилган Қалоғой рўмоллари – жами 20 та ажойиб ҳунармандчилик маҳсулотлари Қўқон шаҳридаги Халқаро ҳунармандчиик музейидан жой олди.

Экспозициянинг тантанали очилиш маросимида Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ноёб экспонатларни туҳфа этган Хайдар Алиев номидаги Озарбайжон маданияти маркази директори Самир Аббосовга самимий миннатдорчилигини изҳор этди.

Республика «Ҳунарманд» уюшмаси, нуронийлар, ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида ўтказилган маросимда Озарбайджон ва Ўзбекистон давлат раҳбарларининг турли соҳаларда икки томонлама муносабатларни ривожлантиришга қўшаётган ҳиссаси эътироф этилди.

Самир Аббосов ҳар бир экспонат ҳақида батафсил маълумот бериб, Озарбайжон ва Ўзбек маданиятларининг ўхшашлиги ҳусусида тўхталиб ўтиб, Қўқон шаҳрида ўтказилган халқаро ҳунармандлар фестивалларида иштирок этган Озарбайжонлик ҳунарманд усталар ҳақида маълумот берди.

Юзлаб ҳунармандчилки иҳлосмандларининг том катта қизиқишига сабаб бўлган экспозиция Қўқон халқаро ҳунармандчилик музейидан муносиб ўрин олди.

Click to listen highlighted text!