Sesh. Apr 16th, 2024

Қўқон шаҳрига Куйтун шаҳар ҳокими бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.

Қўқон шаҳар ҳокимлигида икки томон расмийлари ва ишбилармон доиралари ўртасида ўтказилган мулоқот чоғида давлатларимиз раҳбарларининг ташаббуслари билан турли соҳаларда ўзаро манфаатли алоқалар ривожланиб бораётгани таъкидлаб ўтилди.

Учрашув чоғида Қўқон ва Куйтун шаҳарлари ўртасида маданий-маърифий, иқтисодий, кооперация соҳасида муносабатларни ривожлантириш масалалари муҳокама этилди. Ишбилармон доираларнинг ўзаро манффатли инвестицион лойиҳарни ривожлантириш борасидаги таклифлари тингланди.

Куйтун шаҳар ҳокими Алтай Сакен Қўқон шаҳар ҳокимига меҳмондўстлик учун миннатдорчилик изҳор этиб, Маруфжон Усмоновни Куйтун шаҳрига таклиф этди.

Учрашув сўнггида Қўқон ва Куйтун шаҳарлари ўртасида дўстлик алоқаларини ривожлантириш борасидаги меморандум имзоланди.