Қўқон шаҳар ҳокими Ўзбекистон-Озарбайжон ҳудудлараро форумида иштирок этди.
Тадбир доирасида Ўзбекистон-Озарбайжон ишбилармонлар кенгашининг йиғилиши ва иқтисодиётнинг турли тармоқларида фаолият юритаётган тадбиркорларнинг икки томонлама учрашувлари ҳам бўлиб ўтди.
Форумда Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов Озарбаёджоннинг Шеки шаҳри ижроия ҳокимияти раҳбари Элхан Усубов билан музокарлар олиб борди. Учрашув чоғида турли соҳаларда ўзаро манфаатли алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама этилиб, биродарлик тўғрисидаги меморандум имзоланди.
Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин Президентимиз Озарбайжон иқтисодиёт вазири Микайил Жабборовни қабул қилиб, олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш масалаларини муҳокама этган эди.