Бугун университет талаба-ёшлар билан гавжум бўлди. Айниқса, талабаликка илк қадам қўйган ёшлар ва уларнинг ота-оналарининг қувончи чексиз.
Қўқон университетига янги ўқув йили билан талабаларни қутлаш учун шаҳар ҳокими Маъруфжон Усмонов ташриф буюрди. Тантанали очилиш тадбирида сўзга чиқиб, барча ёшларни пухта билим олиш, талабалик фурсатларини унумли ва мазмунли ўтказишга чорлади.
1-курс талабалари учун «Orientation week» тренингига старт берилди. Талаба-ёшлар уч кун давомида университетда таълим олиш жараёни, ECTS тизими ва LMS платформасидан фойдаланиш бўйича барча зарур билимларга эга бўладилар.
Қўқон университети матбуот хизмати