Қўқон университетида “Мамлакатимизда туризм соҳаси учун замон талабларига жавоб берадиган юқори малакали кадрлар тайёрлаш истиқболлари, муаммо ва ечимлар” мавзусида илмий-амалий конференция иш бошлади.
Конференция 13-15 август кунлари бўлиб ўтади. Конференцияда муҳокама этилаётган масалаларга алоқадор давлат идоралари, таълим муассасалари мутасаддилари, туризм соҳасидаги экспертлар иштирок этмоқдалар.
Конференцияда Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ҳам иштирок этиб, Қўқон шаҳри мисолида ҳудудлар туризм салоҳиятини юксалтириш ва малакали кадрлар тайёрлаш мавзусида нутқ сўзлади.