Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов Инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг биринчи ўринбосари Нозимжон Холмуродов билан давлатимиз раҳбарининг Фарғона вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар ижроси доирасида ташкил этилаётган Қўқон технопарк махсус саноат зонасида олиб борилаётган қурилиш ишларни муҳокама этди.
Айни пайтда бу ерда технопарк саноат зонаси учун ажратилган ерни текислаш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.