Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти
Shan. Dek 7th, 2024

“Солиқчи – кўмакчи” тамойили асосида амалга оширилаётган ишлар юзасидан Қўқон шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг ҳисоботи.

Жорий йил 9 сентябр куни Ўзбекистон Республикаси Президенти «Таъсирчан солиқ механизмини қўллаш натижасида ҳосил бўлган солиқ қарзини ҳисобдан чиқариш тўғрисида»ги 218-сонли фармонни имзолади.
Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида қабул қилинган мазкур фармонга асосан қатор солиқ енгилликлари жорий этилди.
Ҳужжатга мувофиқ:
🔹фойдаланилмаётган объектлар мулкдорларига нисбатан оширилган ставкаларда қўлланилган таъсирчан солиқ механизми натижасида ҳосил бўлган мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича мавжуд солиқ қарзи ҳисобдан чиқарилади;
🔹солиқ қарзини ундириш билан боғлиқ суд ва ижро ишлари тугатилади.
👉Жорий йил 1июлдан бошлаб мол-мулк ва ер солиқларининг оширилган ставкаларини қўллаш бекор қилинди.

Албатта, берилаётган солиқ имтиёзлари тадбиркорлик субъектларига қўшимча имкониятлар яратади, соҳани ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади. Шу ўринда тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида “Солиқчи-кўмакчи” тамойили асосида Қўқон шаҳар давлат солиқ инспексияси ходимлари томонидан амалга оширилаётган ишларга тўхталиб ўтмоқчиман. Айни пайтда мунтазам равишда тадбиркорлар билан турли очиқ мулоқот ва учрашувлар ташкил этилмоқда, муаммолар ўрганилиб ижобий ҳал этиш чоралари кўрилмоқда. Шунингдек, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун муҳим бўлган қатор йўналишларни белгилаб олган ҳолда амалий ёрдамлар кўрсатилмоқда.

Хусусан, 2022 йил октябр ойи давомида Қўқон шаҳар ДСИ томонидан 970 та тадбиркорлик субъектларини қийнаётган муаммолари ўрганилди. Мазкур жараён давомида кўмаклашиш зарур бўлган 822 та тадбиркорлик субъектларига дастлабки бухгалтериясини юритиш, қулай солиқ режимини танлаш, солиқ имтиёзлари ва уларни қўллаш тартибини тушунтириш, ортиқча ҚҚС тўловларини қайтариш каби масалалар юзасидан амалий ёрдамлар кўрсатилди.

Биз, солиқ идоралари ходимлари тадбиркорлар билан ҳамкорликда ишлашга, солиқ қонунчилигига оид зарур ёрдамларни кўрсатишга ҳамиша тайёрмиз. Солиқ тизимига оид қўшимча саволлар бўлса, ишонч телефонимизга (73-542-41-47) қўнғироқ қилишингиз мумкин. Мурожаатингиз қисқа фурсатларда ўрганиб чиқилади ва жавоб берилади.
“Давлат солиқ хизмати – инсофли солиқ тўловчининг ишончли ҳамкори” тамойили доирасида сиз билан ҳамкорликка тайёрмиз!

Click to listen highlighted text!