Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов мутасаддиларга Қўқон шаҳрининг туризм концепциясини ривожлантириш, маданият, маърифат ва адабиёт масканлари, туризм кўчалари, инфратузилма объектлари, гастрономик туризм локациялари асосида турли йўналишларда сайёҳлик маршрутларини ишлаб чиқиш юзасидан кўрсатмалар берди.
Масъулларга шунингдек, барча соҳаларда намуна бўладиган таълим муассасаларини шакллантириш, инвестицион бизнес лойиҳаларни ишга туширишни жадаллаштириш бўйича ҳам вазифалар белгилаб берилди.