Jum. Dek 1st, 2023

“Дунё бўйлаб” телеканали ижодкорлари учун ташкил этилган медиа-тадбир доирасида Қўқон шаҳрининг қадимги тарихидан дарак берувчи “Мўйи муборак” зиёратгоҳи, Дастурхончи мадрасаси, Жомеъ мажмуаси, Қўқон хонлигининг ҳимоя қалъаси бўлган Сариқўрғон қалъаси объектларига ташрифлар амалга оширилди.

Пресс-тур доирасида ўтказилган Қўқонча ош дамлаш бўйича мастер класс ва тансиқ таомлар дегустациялари шаҳримизнинг гастрономик туризм имкониятларини намойиш этишга ҳам имкон берди.