Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти
Pay. Okt 10th, 2024


Халқ депутатлари Қўқон шаҳар Кенгашининг 57-сессияси ўтказилди. Сессияда Сенат қарори билан Қўқон шаҳрига қўшилаётган ҳудудларда админстратив бошқарувни қабул қилиб олиш, таълим, соғлиқни сақлаш муассасалари, бизнес субъектлари, коммуникация тизимларини тасарруф этиш, янги қўшилаётган ҳудудларни Қўқон шаҳар жамоат транспорти тармоғига бириктириш масалалари муҳокама этилди.

Қўқон шаҳрининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши учун муҳим ва тарихий қарор депутаталар томонидан маъқулланиб, ижро учун қабул қилинди.

👆Маълумот учун: Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманидан 1,4 минг гектар, Данғара туманидан 815 гектар, Учкўприк туманидан 425 гектар, жами 2,6 минг гектар (шундан,1 минг га қишлоқ хўжалиги ери) ер майдони Қўқон шаҳри таркибига ўтказилди.

Click to listen highlighted text!