Халқ депутатлари Қўқон шаҳар Кенгашининг навбатдаги сессиясида Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, депутатлар ва кун тартибидаги масалаларга алоқадор раҳбарлар иштирок этдилар.
Қўқон шаҳар иқтисодиёт молия бўлими бошлиғи в.в.б. Мансурхон Расулов Қўқон шаҳар бюджетининг 2023 йилдаги ижроси ва 2024 йилга прогноз параметрларини тасдиқлаш тўғрисида депутатлар олдида ҳисоботини ўқиб эшиттирди.
Қўқон шаҳар ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Обидхон Жўраев Президентимизнинг “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси хақида ҳисоботини депутатлар эътиборига ҳавола этди.
Сессияда кўрилган масалалар юзасидан депутатларнинг таклифлари, фикр ва мулоҳазалари тингланиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.