Халқ депутатлари Қўқон шаҳар Кенгашининг навбатдаги сессиясида шаҳар бюджетининг 2022 йилдаги ижроси ва 2023 йилга прогноз параметрларини тасдиқлаш, хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан мутасаддиларнинг ҳисоботлари тингланди.
Шунингдек, сессияда Қўқон шаҳар ҳокимлиги Болаларни ҳимоя қилиш масалалари шуъбаси мудирининг ҳисоботи ҳам депутатлар эътиборига ҳавола этилди. Сессияда кўрилган масалалар депутатлар томонидан кенг муҳокама этилиб, кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.