Sesh. Apr 16th, 2024

Халқ депутатлари Қўқон шаҳар Кенгашининг 6-чақириқ, 42-сессиясида Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, депутатлар, шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари, сессиядаги масалаларга алоқадор бошқа раҳбарлар ва оммавий ахборот воситалари иштирок этдилар.

 

Сессияда Қўқон шаҳар бюджетининг 2021 йилдаги ижроси ва 2022 йилга прогноз параметрларини тасдиқлаш тўғрисида Қўқон шаҳар молия бўлими мудири ўринбосари Мансурхон Расуловнинг ҳисоботи тингланди.

 

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов Камбағалликни қисқартириш, тадбиркорликни ривожлантириш
ва аҳоли бандлигини таъминлаш, “Темир дафтар” дан чиқариш юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот берди.

 

Сессияда кўрилган масалалр юзасидан бир қатор депутатларнинг ўзларининг саволлари, таклифлари ва фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

 

Сессияда кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.