Қўқон шаҳрининг келажакдаги ривожини акс эттирувчи илмий асосланган лойиҳа. Аҳоли яшайдиган манзилларда янги бинолар қуриш, меъморий обидаларни таъмирлаш, кўкаламзорлаштириш, кўча, майдон, транспорт йўллари, ер ости йўллари, оқова тизимларини барпо этиш режаси акс этган.
Қўқон шаҳрида қурилиш ишлари, хусусан, меъморлик, муҳандислик, тиббий, ижтимоий тараққиёт даражаси билан қуриш ва лойиҳалаш ишлари, аҳоли ўсиш даражасини ҳисобга олиш ва бошқа лойиҳалар Бош режага бўйсундирилган.
Қўқон шаҳрининг 2010-2030 йилларга тасдиқланган Бош режасида шаҳримизнинг кўзда тутилган тараққиёти, қайта тиклаш ишлари, қурилишларнинг муддатлари мужассамланган.