Кузги-қишки мавсумга тайёргарлик бўйича республика ишчи гуруҳи томонидан шаҳримиз аҳолисини қишки мавсумдан беталофат ўтказиш мақсадида ишлаб чиқилган йўл ҳаритаси асосида амалга оширилаётган лойиҳа табиий газ таъминотида кўп йиллардан бери мавжуд бўлган муаммоларни ҳал этишга имкон беради.
Қўқон шаҳар ҳокими, нуронийлар ва кенг жамоатчилик вакиллари янги лойиҳага старт берилиши муносабати билан ташкил этилган қурбонлик маросимида иштирок этдилар.
Юртга тинчлик, юртбошимизга омонлик, ҳамюртларимиз қишки мавсумни муаммоларсиз ўтказишларини тилаб дуолар қилинди.
Айни пайтда 2,5 километр узунликдаги янги тармоқ қурилиши учун қувурлар келтирилди ва қурилиш ишлари бошланди. Мутахассислар 25 декабрга қадар тармоқни фойдаланишга топширишни режалаштирмоқдалар.