Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти
Chor. Noy 6th, 2024

Давлатимиз раҳбарининг топшириқларига биноан Қўқон шаҳрида аҳолининг коммунал муаммоларини ҳал этиш мақсадида ташриф буюрган ишчи гуруҳи томонидан ишлаб чиқилган йўл ҳаритаси асосида тортиб келинган янги тармоқ катта ҳудудда истиқомат қиладиган аҳолининг табиий газ таъминотини яхшилашга имкон беради.

Бугун Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов Алишер Навоий мавзеси, саноат бозорлари атрофидаги маҳаллалар, жаъми 10 та маҳаллага борадиган янги газ тармоғи калитини бураб, янги тармоқ орқали газ етказиб берилишига старт берди.

Мутахассисларнинг берган маълумотига кўра 72 соат давомида тармоқда газ босими барқарорлашиб, минглаб аҳоли хонадонларида табиий газ босими кўтарилади.

Қўқон шаҳри аҳолиси «Узстрангаз» АЖ ва «Ҳудудгазтаъминот» АЖ раҳбарияти ва ходимларига ўз миннатдорчиликларини билдирмоқда.

Click to listen highlighted text!