Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов Венгриянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Дьюла Ковачни Ўрда майдонида кутиб олиб, Қўқон шаҳрининг диққатга сазовор масканлари билан таништирди.
Худоёрхон Ўрдаси, Жоме мажмуасида бўлган юқори мартабали меҳмонларга Қўқон шаҳрининг маданияти, тарихи ва ҳунармандчилиги хусусида маълумот берилди.
Маруфжон Усмонов Фарғона водийсидаги ва Венгриядаги шаҳарлар ўртасида ҳудудлараро иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида ташриф буюрган Дьюла Ковачга Қўқон шаҳрининг иқтисодий имкониятлари, турли соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари бўйича ўз таклифларини баён этди.