Pay. Fev 22nd, 2024

Зулайхо Бахриддиновна Махкамова 65-“Сунбула” маҳалласида “Аёли эъзозланган юрт” маънавий маърифий тадбирда иштирок этди.

Турли соҳаларда фаолият юритаётган ижтимоий фаол аёллар, маҳалла тизими мутасаддилари, фахрий аёллар иштирокида ўтказилган тадбирда Зулайхо Махкамова мамлакатимизда сўнгги йилларда давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан аёлларннинг жамиятдаги ўрни ва нуфузини ошириш, ижтимоий ва маънавий қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилган ишлар хусусида маълумот берди.

Тадбирда сўз олганлар Конституциямизга киритилаётган ўзгартиришлар мамлакатимизда барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мантиқий давоми бўйлаётганини таъкидлаб ўтиб, умумхалқ референдумида фаол иштирок этишларини билдирдилар.

Тадбир сўнггида маҳаллада ижтимоий рўйхатлардла турувчи бир қатор ишсиз аёлларга тикув дастгоҳлари субсидия асосида топширилиб, доимий даромад манбаи билан таъминланди.