Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, шаҳар прокурори Улуғбек Ҳамдамов “16-Дегрезлик” маҳалласидаги 11-мактаб ҳудудида қурилиши бошланган спорт-соғломлаштириш маркази лойиҳаси билан танишдилар. Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси бош прокуратураси ва Қўқон шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан амалга оширилаётган лойиҳа доирасида мини футбол, волейбол ва баскетбол учун очиқ спорт мажмуаси қурилади. Мутасаддилар ва маҳалла аҳолиси иштирокида Қуръон-тиловат, юртга тинчлик-осойишталик тилаб, қурбонлик қилинди.