Jum. Mar 29th, 2024

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов “Обод маҳалла” давлат дастурига киритилган 51-“Зилол” маҳалласидаги гузарда ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этиш истагини билдирган фуқароларни қабул қилди.

 

Тикувчилик корхонаси, ўқув маркази ва овқатланиш муассасаси бўйича фуқароларнинг лойиҳалари шаҳар ҳокими томонидан маъқулланди.

 

Давлат дастури доирасида маҳаллада кенг кўламли қурилиш-таъмирлаш ва ободончилик ишлари амалга оширилди, йўллар, кўпқаватли уйларнинг ташқи фасади таъмирланди. Янги сув, газ, электр тармоқлари ўтказилди. Спорт майдонлари ва болалар майдончалари ташкил этилди.