51-“Зилол” маҳалласида 4-сектор ҳудудидаги хотин-қизлар фаоллари учун Президентимизнинг “Маҳаллаларда ижтимоий хизматларни кўрсатиш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ёрдам бериш тизимини янги босқичга кўтариш ҳамда хотин-қизларни касбга ўргатиш ишларини янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижроси бўйича семинар-тренинг ўтказилди.
Семинарда маҳаллаларда ижтимоий муаммоларни аниқлаш ва ҳал этиш ишларини комплекс ташкил этиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига «оилабай» ёндашув тизимини жорий этиш, кўрсатилаётган ижтимоий хизматларнинг сони ва сифатини ошириш, ҳамда хотин-қизларни касбга ўқитиш бўйича маълумот берилиб, мавзу доирасида саҳна кўринишлари ва бадиий чиқишлар намойиш этилди.