Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов мутасаддилар билан Ёшлар боғини замонавий кўринишга келтириш бўйича лойиҳаларни муҳокама этди.
Хусусан, боғда эндиликда спорт машғулотлари учун алоҳида майдон ажратилади. Корт ва стол тенниси, волейбол, баскетбол, воркаут майдонлари барпо этилади.
Эскирган аттракционлар ўрнига замонавийлари ўрнатилади. Болалар учун кичик қайиқларда табиатда сайр этадиган сув ҳавзалари қурилади.
Маруфжон Усмонов боғ ҳудудини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, носоз йўлакларни таъмирлаш бўйича ҳам кўрсатмалар берди.