Давлатимиз раҳбарининг Фарғона вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида тузилган Республика ишчи гуруҳи ташаббуси бу ерда улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилди.
Айни пайтда кўп қаватли уйлар ҳудудини асфалтлаш ишлари олиб борилмоқда.
Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов бу ерда амалга оширилаётган ишлар билан танишиб, масъулларга вазифалар белгилаб берди.
Маруфжон Усмонов фуқаролар билан ҳам мулоқотда бўлиб, мавжуд муаммо-масалаларни ўрганди.