Yak. May 19th, 2024

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов Катта қабристонда олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишларини назоратдан ўтказди. Мутасадди раҳбарлар ва ишчилар билан суҳбатда бўлиб, ишларни сифатли қилиб бажариш бўйича кўрсатмалар берди.

 

Айни пайтда, Катта қабристоннинг диний маросимлар ўтказиладиган айвоннинг ички шифт қисмига Қўръон оятлари битилмоқда. Қабристоннинг карнизли ташқи деворининг юқори қисмини қайта қуриш ишлари бошланмоқда. Бугунги кунда Қўқон шаҳридаги Ғозиёғлик, Таҳия қабристонларида ҳам қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.