Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти соҳасини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори қабул қилинди.
(https://lex.uz/pdfs/6631602)Қарор билан белгиланган соҳани босқичма-босқич ислоҳ қилишнинг устувор вазифалари қаторида Ўзбекистонда давлат-хусусий шериклик (ДХШ) лойиҳалари доирасида учта темирйўл вокзалини, шу жумладан, Қўқон шаҳридаги темир йўл вокзалини ривожлантириш режалаштирилган.
Транспорт вазирлиги ҳамда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖга Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда ушбу темир йўл вокзалларини ДХШ асосида ривожлантириш юзасидан қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш вазифаси юклатилган.