Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов Халқаро ҳунармандчилик фестивалига тайёргарлик доирасида Қўқон шаҳридаги зиёрат туризми объектларини обод этиш чораларини кўрмоқда.
👉 Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” Фармони ижросини таъминлаш, ҳамда фестивальга тайёргарлик доирасида, Қўқон шаҳридаги зиёрат объектларида реконструкция, йўл, коммуникацияларни янгилаш ва зарур инфратузилмалар яратиш бўйича дастур ишлаб чиқилиб, амалга оширилмоқда.
Маруфжон Усмонов «Таҳъя» зиёратгоҳи худуди, реконструкция қилиш лойиҳаси билан танишиб чиқиб, мутасаддиларга вазифалар белгилаб берди.