Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, марказий банк, ички ишлар ва бозорлар мутасаддилари билан саноат бозорларида валюта айрибошлаш шахобчаларини ташкил этиш масалаларини муҳокама этди.
Мутасаддилар Қўқон шаҳрида фаолият юритаётган банклар вакиллари иштирокида валюта шаҳобчалари учун қулай жойларни кўздан кечирдилар. Маруфжон Усмонов мутасаддиларга қисқа вақт ичида расмий валюта айрибошлаш шахобчалари фаолиятини йўлга қўйиш бўйича кўрсатмалар берди.
Ушбу шаҳобчалари фаолиятининг йўлга қўйилиши саноат бозорларида ноқонуний валюта савдоси ва фирибгарлик жиноятларига чек қўйиши кутилмоқда.