Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов “Ризқ-барака” ва “Истиқлол” савдо комплекслари ҳудудида олиб борилаётган қурилиш ишлари билан танишди.
Шаҳар ҳокими ишларни, белгиланган режа асосида, ўз вақтида, сифатли қилиб бажариш юзасидан кўрсатмалар берди.
“Ризқ-барака” савдо комплекси ҳудудида ташкил этилган штабда Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосарлари, вилоят ва шаҳар секторлари раҳбарлари, мутасадди идоралар масъуллари ҳам навбатчилик қилмоқдалар.