Хусусан, «Ризқ барака» савдо комплекси ҳудудида аксарият секторларда металл конструкциялари монтажи ниҳоясига етказилди, айни пайтда дўконлар томини ёпиш, термоизоляция ўрнатиш ва профилларни монтаж қилиш ишлари олиб борилмоқда.
«Истиқлол» савдо комплекси ҳудудида икки қаватли савдо маркази ўрнида барпо этилаётган павильоннинг металл каркасига том қопламасини ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.
Иккита секторда савдо дўконлари металл каркаси монтажи ниҳоясига етказилиб, дўконлар аллюминий роллетлар билан жихозланди.
Савдо комплекслари ҳудудидаги гидрантларни юқори босимдаги сув билан таъминлаш мақсадида янги сув қувури тортиб келинмоқда.
Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров, Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, вилоят ва шаҳар секторлари раҳбарлари, мутасадди идоралар масъуллари шу ерда ташкил этилган штабда олиб борилаётган ишларни назорат қилиб бормоқдалар.
Хусусан, Хайрулло Бозоров саноат бозорларига туташ бўлган хонадон эгаларини мурожаатини кўриб чиқиб, жойида ҳал этиш чораларини кўрди. Хонадонда ободонлаштириш ишлари бошлаб юборилди, чиқиндилар ташиб кетилганидан сўнг қурилиш ишлари бошланади.