Ёнғин асоратларини бартараф этишга Миллий гвардия, ҳарбийлар, барча корхона, ташкилотлар, маҳаллалардан ҳашарчилар жалб этилган.
Савдо расталари демонтаж қилиниб, олиб чиқиб кетилмоқда. Ободонлаштириш ишларида иштирок этаётганлар учун шу ернинг ўзида иссиқ овқат тайёрлаб берилмоқда.
Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, секторлар раҳбарлари ободонлаштириш ишларини уюшқоқлик билан олиб борилишини назорат қилмоқдалар.
Тунгги пайтда ҳудудда жамоат тартибини таъминлашда ички ишлар ва миллий гвардия хизматчилари навбатчилик қилмоқдалар.