Chor. Okt 4th, 2023

II-Халқаро ҳунармандчилик фестивалига тайёргарлик доирасида Қўқон шаҳридаги марказий кўчаларни кўркам ҳолатга келтириш, реклама конструкцияларини тартибга келтириш мақсадида Қўқон шаҳрида ишчи гуруҳ ўз фаолиятини олиб бормоқда.

Ишчи гуруҳ томонидан олиб борилган ишлар натижасида реклама қонунчилига мос келмаган 400 тага яқин автомобил йўллари бўйидаги ва ёритиш тизимлари устунларига ўрнатилган реклама конструкциялари олиб ташланди. Тадбиркорлик субъектлари билан реклама қонунчилиги юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.