Shan. Sen 23rd, 2023

“Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” шиори остида ўтказилган байрам тадбирига маҳалладаги эҳтиёжманд фуқаролар, нуронийлар ва фаоллар таклиф этилдилар.

Аҳоли учун ош дамланиб, байрам дастурхони ёзилди. Тадбир насибаси маҳалладаги ижтимоий муҳофазага муҳтож, кўп болали оилалар, ёлғиз кексалар хонададонига ҳам етказилди.

Байрам тадбирига Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, секторлар раҳбарлари, шаҳаримиздаги Президент Халқ қабулхонаси мудири ҳам ташриф буюрдилар.

Шаҳар ҳокими сўнгги йилларда мамлакатимизда маҳалла тизимида амалга оширилган улкан ислоҳотлар, аҳолининг ижтимоий муаммоларини маҳаллабай ва хонадонбай ҳал этиш борасида олиб борилаётган ишлар хусусида тўхталиб ўтиб барчани байрам билан муборакбод этди.

Маҳалладаги жамоат ишларида фаоллик кўрсатиб келаётган фуқаролар ҳамда намунали оилалар бошлиқларига Фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалари топширилди.

Тадбир ниҳяосида Қуръон ўқилиб, юртга тинчлик-осойишталик, аҳоли дастурхонига тўкин-сочинлик, Юртбошимизга сиҳат-саломатлик тилаб дуолар қилинди.