Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов Катта қабристонда олиб борилаётган капитал-таъмирлаш ишлари билан танишди.
Бугунги кунда қабристоннинг диний маросимлар ўтказиладиган айвоннинг ички қисми миллий услубда таъмирланди, ҳозирда шифт қисмига Қуръон оятлари битилмоқда. Қабристоннинг ташқи деворини Эрондан келтирилган декоратив ғиштлар билан қоплаш ишлари ниҳоясига етмоқда.
Ободонлаштириш ишлари Қўқондаги Таҳия ва Ғозиёғлиқ қабристонларида ҳам олиб борилмоқда, бу ерда янги йўлаклар, хизмат хоналари, деворлар, кириш дарвозалари янгиланмоқда.
Христиан ва Иудей қабристонларининг мунтазам обод этиб борилиши ҳам шаҳар ҳокимининг доимий диққат эътиборида бўлмоқда.
Катта қабристонда олиб борилаётган ишларни кўздан кечирган шаҳар ҳокими, Ободонлаштириш бошқармаси, Қабристонлар бўлими мутасаддиларига қурилиш-таъмирлаш ишларини, режага асосан, ўз вақтида, сифатли қилиб бажариш юзасидан кўрсатмалар берди.