Шу кунга қадар ушбу лавозимни эгаллаб келган Собиров Хасан Турдиалиевич Бешариқ тумани Президент Халқ қабулхонасида ўз фаолиятини давом эттиради.
Ўз ўрнида Бешариқ тумани Президент Халқ қабулхонасида ишлаб келган Рўзматов Зикрилло Қодирович Қўқон Президент Халқ қабулхонаси мудири этиб тайинланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фарғона вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири Абдуллаев Абдухошим Абдуллаевич Қўқон шаҳар ҳокими, секторлар раҳбарлари ва Қўқон шаҳар ҳокимлиги мутасаддиларига Зикрилло Рўзматовни таништириб, лавозимга тайинланганини маълум қилди.
Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов Хасанжон Собировга тун кийдириб, самарали меҳнатлари учун миннатдорчилик изҳор этди.
Зикрилло Рўзматовни янги лавозим билан қутлаб, секторлар раҳбарлари ва масъуллар билан таништирди, келгуси фаолиятида улкан муваффақиятлар тилади.