Pay. Apr 18th, 2024

Қабулда Қўқон шаҳар ҳокими фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини ҳал этиш чораларини кўрди. Фуқаролар саломатлигини тиклаш, коммунал идоралардан бўлган қарздорликларини тўлашда моддий ёрдам кўрсатиш, уй-жой масалалари кун тартибидаги долзарб масалалардан бўлди. Тадбиркорларнинг мурожаатлари бўйича мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берилиб, ижроси Қўқон ҳокимининг назоратига олинди. Ижтимоий рўйхатлардаги фуқароларнинг мурожаатларидаги масалалар бўйича маҳалла мутасаддилари ҳам масъул этиб белгиланди.