Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов Озодлик ҳиёбонини, шаҳримизда ўтказилиши режалаштирилаётган нуфузли тадбирлар олдидан, кўркам кўринишга келтириш юзасидан мутасаддиларга вазифалар белгилаб берди.
Шаҳар ҳокими экинлар ва майсазорлар, йўлакларни тартибга келтириш, фаввора, суғориш тизимларини соз ҳолатда, узлуксиз ишлашини таъминлаш, ёритиш тизимларини созлаш бўйича кўрсатмалар берди.