Маданият ва туризм вазирлиги, ТУРКСОЙ – Халқаро Туркий маданият ташкилоти томонидан ташкил этилган тантанали тадбирда Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ҳам иштирок этмоқда.
Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари Хуршиджон Ахмедов, ТУРКСОЙ ташкилоти номида Вулкан Ешинай, Қўқон Университети таъсисчиси Санг Джун Ли сўзга чиқиб, фестиваль иштирокчиларини муборакбод этдилар.
Айни дақиқаларда бир неча кун давомида фестиваль тадбирларига мезбонлик қилган Қўқон университети битирувчиларига дипломлар тантанали равишда топширилмоқда.
Минглаб ҳамшаҳарларимиз нигоҳида, Худоёрхон Ўрдаси олдидаги саҳнада бўлиб ўтаётган тадбир дастуридан туркий тилли халқлар ижрочилари иштирокидаги концерт ҳам ўрин олган.
Тадбирни ўнлаб миллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари ёритиб бормоқдалар.