Республика радиология ва онкология маркази Қўқон шаҳар филиалида Қўқон шаҳар ҳокими бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан ўтказилган ўрганишлар натижасида аниқланган камчиликлар бартараф этилмоқда.
Маруфжон Усмоновнинг берган кўрсатмаларига биноан, бугун шифохонадаги палаталарга сунъий нафас олиш ускуналари, 20 та функционал ётоқлар, 20 та тумбочка, 2 та музлатгич келтириб, ўрнатилди.
Айни пайтда, шифохонани капитал реконструкция қилиш лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда. Эртага шифохонага вентилятор ва кондиционерлар ҳам келтирилади.
Президентимизнинг 2020 йил 10 февралдаги қарорига асосан, гематология ва трансфузиология хизматларини ривожлантириш, онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган шахсларни қўллаб-қувватлашда мақсадида 2020-2024 йилларда гематология соҳасини ривожлантириш учун 546 миллиард сўмдан зиёд ва 71 миллион доллар маблағ йўналтирилиши кўзда тутилган.