Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов Қўқон шаҳрида яқинда фаолият бошлаган «Арт-резиденция»нинг тасвирий санъат бўлими бошлиғи Алижон Раҳимов билан болалар оромгоҳларини шаҳримиздаги машхур рассомлар томонидан безатиш масалаларини муҳокама этди.
Шаҳар ҳокими масъуллар ҳамроҳлигида оромгоҳдаги бассейн, спорт майдончалари, дам олиш хоналари, яшил майдонларни кўздан кечириб, оромгоҳни таътил мавсумига юқори савияда тайёрлаш бўйича кўрсатмалар берди.