Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, Миллий гвардия, маҳалла тизими мутасаддилари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига янги жихозланган хонадонларнинг калитларини тантанали равишда топширдилар.
Давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан Меҳрибонлик уйларида тарбия олган, уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож 30 ёшгача бўлган фуқароларни «Меҳр дафтари» жамғармаси ҳисобидан уй-жой билан таъминлаш белгиланган. Бугун 1 хонали хонадонларга эга бўлган 3 нафар
Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари кўрсатилган ғамхўрлик учун чексиз миннатдорчиликларини изҳор этиб, самимий тилакларини билдирдилар.