Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов 23-давлат умумий ўрта таълим мактабида янги касб ва ҳунар тўгаракларини ташкил этиш чораларини кўрди.
Мутасаддилар иштирокида мактабда касбларга қизиқиш бўйича ёшлар ўртасида ўтказилган суровнома натижалари муҳокама этилди. Шаҳар ҳокими мактабда мавжуд бўш хоналар билан танишиб, масъулларга ташкил этиладиган тўгаракларни соҳалар бўйича малакали кдрлар ва зарур асбоб-ускуналар билан таъминлаш бўйича кўрсатмалар берди.
Сўровнома натижаларига кўра мактабда дурадгорлик, сартарошлик, тикувчилик, пазандачилик каби касб ва ҳунарларига ўқитиш йўлга қўйиладиган бўлди. Асосий эътибор ўқувчиларни реал даромад келтирадиган ва меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касб ва ҳунарларга ўқитишни ташкил этишга қаратилди.
Ташкил этиладиган тўгараклар бўйича ҳаражатлар сметаси тузилиб, пудратчи ташкилотларга асбоб-ускунлар ва жихозлар таъминоти бўйича буюртмалар берилди.