Sesh. Iyun 18th, 2024

Хусусан давлатимиз раҳбарининг Фарғона вилоятига ташрифи давомида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Қўқон шаҳридаги 29-давлат умумий ўрта таълим мактабида футбол, волейбол ва баскетбол майдонлари, воркаут майдончаси барпо этилмоқда.

Қўқон шаҳар ҳокими бу ерда олиб борилаётган ишлар билан танишиб, мутсаддиларга ишларни ўз вақтида, сифатли қилиб бажариш юзасидан кўрсатмалар берди.

Дархақиқат, янги замонавий спорт майдонларини ташкил этилиши нафақат мактаб ўқувчилари, балки атроф-ҳудудлардаги уюшмаган ёшлар ва турли ёшдаги маҳаллалар аҳолисини мунтазам спорт машғулотларига жалб этиш учун қулай шароит яратиши кутилмоқда.