Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ўзи таҳсил олган 6-давлат умумий ўрта таълим мактабида янги ўқув йилининг бошланиши муносабати билан ташкил этилган тантанали тадбирда иштирок этди.
Маруфжон Усмонов мамлакатимизда сўнгги йилларда таълим-тарбия соҳасига қаратилаётган юксак эътибор, ушбу эътибор самараси улароқ давлатимиз раҳбарининг Фарғона вилоятига ташрифидан сўнг шаҳримиздаги таълим муассасаларида олиб борилган улкан бунёдкорлик ишлари хусусида тўхталиб ўтди.
Тадбирда мактаб ўқувчилари ҳам турли саҳна кўринишлари, рақс, куй ва қўшиқларда Она-Ватанга муҳаббат, таълим бераётган ўқитувчиларига ҳурмат каби миллий қадриятларимизни намойиш этдилар.